ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИГА СОВЕТ МАФКУРАГА МОСЛАШТИРИЛГАН ЯНГИЧА УРФ ОДАТЛАРНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР

ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИГА СОВЕТ МАФКУРАГА МОСЛАШТИРИЛГАН ЯНГИЧА УРФ ОДАТЛАРНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР

Ўзбек халқининг узоқ йиллик тарихига эга бўлган анъана- қадрият, урфодатлари совет маданияти билан қориштирилди. ХХ аср бош-ларидан ўрнатилган совет ҳокимияти қадриятлар, урф-одат, анъаналарни «зарарли сарқити» сифатида таърифлаб, таъқиб остига олди. Унинг ўрнига совет мафкураси билан бойитилган ва мафкурага хизмат қиладиган сиёсий байрамларни киритиш йўлидан борди. Натижада коммунистлар уюштирган байрамлар халқнинг, меҳнаткашларнинг байрами бўлмай қолди.